Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 121 мамлакатни ўз ичига олган «Safety Perception Index 2023» – дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади.

Энг хавфсиз мамлакатлар юқори бешталигидан шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Норвегия ва Эстония жой олган.

Марказий Осиё давлатларидан эса Қозоғистон – 14, Тожикистон – 17 ва Қирғизистон – 26-ўринда қайд этилган.

Рейтингнинг энг қуйи қисмини Гвинея, Серра-Леоне ва Мали давлатлари эгаллаган.

Қайд этилишича, «Safety Perception Index 2023» бешта факторга эътибор қаратади: озиқ-овқат ва сув, зўравонлик жиноятлари, ноқулай об-ҳаво шароити, ақлий соғломлик ҳамда меҳнат муассасаларидаги хавфсизлик. Ушбу омиллар мамлакатларнинг хавфсизлик рейтинги учун асос бўладиган образни ишлаб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Мазкур рейтингдаги ўрин эса чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизга бемалол келиб-кетишлари учун замин яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг