Ўзбекистон IT-платформаси 79-Канн халқаро кинофестивалида расман намойиш этилди
79-Канн халқаро кинофестивали шунчаки юлдузлар жилоси эмас, балки глобал технологиялар тўқнашадиган марказга айланди.
Бу йилги нуфузли «Marché du Film» кинобозорида Ўзбекистон номи бутун дунёга янгича қиррада, юқори технологик ечимлар яратувчи марказ сифатида жаранг сочди!
IT Park Uzbekistan резиденти — «OCG PLUS» компанияси томонидан ишлаб чиқилган «itAntares» глобал фильм дистрибуцияси платформаси халқаро экспертлар ва киноиндустрия гигантлари эътибор марказида бўлди.
Дунёнинг энг йирик кино платформаси бўлмиш «Marché du Film»да 16 000 дан ортиқ профессионал иштирокчилар, 1 700 нафар харидор ҳамда 600 дан ортиқ халқаро компаниялар жамланган. Айнан мана шу улкан рақобат муҳитида ўзбекистонлик дастурчилар томонидан яратилган рақамли экотизим нафақат ўзини кўрсатди, балки дистрибуция жараёнларини инқилобий даражада соддалаштирувчи технология сифатида тан олинди!
Кино саноати учун бутун бошли рақамли экотизим — энди жаҳон киноси ўзбек IT-мутахассислари яратган ечимлар орқали бошқарилади.
Ўзбек IT-сектори шунчаки хизмат кўрсатувчи эмас, балки жаҳон санъат ва бизнес жараёнларига бевосита таъсир ўтказувчи асосий ўйинчига айланиб улгурди. «itAntares» — бу ўзбек инжинирингининг Канн чўққисидаги илк ва дадил ғалабаси!
Келажак кино саноати энди айнан шу платформа атрофида бирлашади. Бизнинг мутахассислар жаҳонни лол қолдиришда давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter