Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарши шаҳридаги «Янги бозор» олдида ёнғин чиқди

Қарши шаҳридаги «Янги бозор» олдида ёнғин чиқди

Кеча, 27 январь куни тунда Қарши шаҳрида жойлашган «Янги бозор» олдидаги банкоматларда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 январь куни соат 23:58 да Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Қарши шаҳар «Хўжахиёл» МФЙ, «Қарлиқбоғот» кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 00.05 да етиб борган ва соат тахминан 00.33 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғиндан  фуқаро X.Б га тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо (савдо дўкони эмас) растасининг 6 метр квадрат ва унга ёндош «Қишлоққурилишбанк»га тегишли бўлган банкомат (нақд пул ечиш учун мўлжалланган хона) қурилмасининг 4 метр квадрат майдон қисми зарар кўрган.

Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби  ва зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг