Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига бош солиқчилар тайинланди

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига бош солиқчилар тайинланди

Президентнинг тегишли Фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

Унга кўра, Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Сирожиддин Эшматов 1971 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

С.Эшматов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

 Толлиев Элёр Мусурманович эса Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Элёр Толлиев 1983 йил Самарқанд вилоятида туғилган. У 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Э.Толлиев тайинловга қадар Ургут тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Толлиев Элёр Мусурманович солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг