Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал келиб чиқди

Қашқадарёда иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал келиб чиқди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги икки қишлоқ аҳолиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Бунга каврак ўсимлигидан йиғиб олинадиган шира сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда жанжал туман Экология бўлими бошлиғи гувоҳлигида содир бўлгани ҳақидаги изоҳ билан тарқатилди.

Вилоят Экология бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳолат шу йилнинг 10 август куни «Тарқопчуғай» МФЙга қарашли Бўзтепа қишлоғига ёндош Себатли ҳудудида рўй берган бўлиб, ушбу жанжал каврак ширасини йиғиш истагида бўлган шахслар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли келиб чиққан. Ҳолат содир бўлган жойда туман Экология бўлими бошлиғи бўлмаган.

«Буни ўша видеодан ҳам, қолаверса, бўлимнинг хизмат йўналиши билан боғлиқ қайд дафтаридан ҳам кўриш мумкин», – дейилади Экобошқарма муносабатида.

Мазкур масала юзасидан айни пайтда Экология қўмитаси, вилоят Экология бошқармаси ва туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратура, адлия, туман ИИБ, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман меҳнат ва бандлик бўлими, кадастр палатасининг туман филиали масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг