Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда хўроз уриштирадиган «арена» хўжайини қўлга олинди

Самарқандда хўроз уриштирадиган «арена» хўжайини қўлга олинди

Самарқанд вилояти Ургут шаҳри хўроз уриштириш учун махсус «арена» ташкил қилган 45 ёшли эркак ушланди.

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиши бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, шаҳарнинг Гулистон кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро махсус аренада хўрозларни пул эвазига уриштириб ўз уйида қиморхона ташкил қилган.

Суриштириувларда бир неча фуқаро ўзларига тегишли бўлган хўрозларни уриштиришга олиб келгани маълум бўлган. Хўрозлар иштирокидаги «жанг»ларни томоша қилиш учун 200 нафарга яқин томошабинлар йиғилган.

45 ёшли ташкилотчининг ёнидан томошага йиғилган фуқаролардан йиғилган жами 3 225 000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан қиморхона ташкил қилган шахсларга нисбатан, Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Хўроз уриштиришга қатнашган ва ИИО ходимларининг талабларига бўйсунмаган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва суд органларига юборилган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг