Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди

Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрел куни давлат ташрифи билан Тожикистонга келди.

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

«Ховар» ахборот агентлиги берган хабарга кўра, икки давлат раҳбарларининг аэропортда бўлиб ўтган самимий суҳбатида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга келиши билан самимий қутлаган.

Олий даражалаги ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳридаги «Дусти» майдонига ташриф буюриб, биринчи тожик давлати асосчиси – Шоҳ Исмоили Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Гул қўйиш маросимида Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилган.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида юқори даражадаги учрашув ва музокаралар ўтказилади ҳамда кенг кўламли икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Ундан сўнг ҳамкорликка оид бир қанча янги ҳужжатлар имзоланади ва икки давлат раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Шунингдек, икки давлат раҳбари Тожикистон ва Ўзбекистон санъаткорларининг «Дўстлик абадий» маданий дастурида ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари, ташриф дастуридан Шавкат Мирзиёевнинг қатор расмийлар билан учрашуви ҳамда Душанбеда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси янги биносининг расмий очилишидаги иштироки жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг