Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда немислар 500 млн долларлик фотоэлектр станция қуради

Сурхондарёда немислар 500 млн долларлик фотоэлектр станция қуради

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида инновацион фотоэлектр станциясини барпо этиш юзасидан келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 феврал куни Германиянинг «Graess Energy Uzde» компанияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ўртасида Жарқўрғон туманида қурилиши режалаштирилаётган қиймати 500 млн АҚШ долларни ташкил этувчи 600 МВт қувватга эга инновацион фотоэлектр станциясини барпо этилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан келишувга эришилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг