Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокими депутат бўлди

Тошкент шаҳар ҳокими депутат бўлди

Бугун, 2 июль куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Абдулла Магрупов  «Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида» маълумот берди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Туркистон-53» сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига ЎзЛиДеПдан номзоди кўрсатилган Тошкент шаҳар ҳокими – Шавкат Бўронович Умурзаков Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланган.

Шунингдек, сессия кун тартибидан Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида, Тошкент шаҳридаги муқобил корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини такомиллаштириш, Халқ депутатлари Кенгашида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботини эшитиш каби пойтахтимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор масалалар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг