Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда юрган рус расмийси Ўзбекистон-АҚШ алоқасига кескин муносабат билдирди

Тошкентда юрган рус расмийси Ўзбекистон-АҚШ алоқасига кескин муносабат билдирди

2022 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси В. Володин расмий Тошкент ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга кескин муносабат билдирди.

У АҚШ ва унинг Европадаги стратегик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатлар натижаси Вашингтон билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолашда Ўзбекистонга ўрнак бўлиши керак деб баҳолайди.

«Америкаликлар «қўй пўстинида» келишади, бироқ «бўрининг жилмайиши кўриниб турибди», – дейди Володин.

Володин бу ҳақдаги фикрларини Тошкентга ташрифи чоғида, журналистларга АҚШ вакилларининг минтақага ташрифлари ортиб бораётганини изоҳлар экан, айтиб ўтган.

«Бу ерда (Ўзбекистонда, -таҳр.) одамлар доно, саводли. Улар бу ҳаракатлар нимага олиб келишини тушунишади», – деган у.

У, шунингдек, АҚШ ва Европа давлатлари ҳамда уларнинг ўзаро муносабатларига тўхталиб, ҳар икки томон учун етарлича салбий фикрларини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари ниҳоят Россиянинг энергия ресурслари европаликлар фаровонлиги учун асос бўлганини тан олишга киришган. Аммо айнан Қўшма Штатлар бу ресурсларнинг Европага етиб боришини хоҳламаяпти.

«Бунинг натижасини кўриб турибмиз. Буни Осиё мамлакатларида яшовчилар, айниқса, биз билан муносабатларини доимо ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ички ишларга аралашмаслик тамойиллари асосида ўрнатганлар тушунади», – дейди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг