Тошкентнинг 3 туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бугун, 10 июнь куни айрим туманларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, бу тадбир истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Унга кўра:
- Миробод туманининг: Моштабиб, Нукус, С.Барака, А.Темур ҳамда Туркистон кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод туманининг: Чашма, Илғор шох, Оҳанграбо, "Миришкор" МФЙнинг Дархон, Илгор шох кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Юнусобод туманининг: Уста Ширин, А.Пўлат ва Миртемир кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter