Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг қарийб ярмида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

Пойтахтнинг қарийб ярмида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

Тошкентнинг 6 та туманида ичимлик суви икки кунга ўчирилади.

Хусусан, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида 20 май соат 09:00 дан 21 май 21:00 гача ичимлик суви қисман тўхтатилади.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ хабарига кўра, сув таъминотининг тўхтатилиши режалаштирилган профилактика ишлари билан боғлиқ.

Ичимлик суви ўчириладиган манзиллар:

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
«Чингелди», «Иқтидор», «Ижодкор», «Алишеробод», «Геологлар», «Темурийлар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кўҳна Мевазор» маҳаллаларида, Фуқаро муҳофазаси институти, Тошкент вилоят Суд – тиббиёт экспертиза марказида, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида.

Яшнобод тумани бўйича:
«Амир Темур», «Тузел», «Ватандош», «Тонг», «Ал-Буҳорий», «Яшнобод», «Наврўзобод», «Дилбоғ», «Парвоз», «Бирлашган», «Гўзал», «Алимкент», «Донишманд», «Шоҳимардон», «Хосиятли», «Шоҳсанам», «Ойдинкўл», «Янгидавр», «Катта Янгиобод», «Янгинур», «Махмур», «Жарқўрғон», «Асалобод», «Бешбола», «Баркамол», «Бешариқ», «Фазогир», «Мухтор Ашрафий», «Аҳмад Яссавий», «Тарновбоши», «Янги қўрғон», «Нодира», «Кўксарой», «Дўстобод», «Илтифот», «Чинор», «Чўлпон», «Ширинобод» маҳаллаларида, 7 – сонли иссиқлик қозонхонаси ҳамда 21 – сонли Ёнғин хавфсизлик бўлимида.

Сергели тумани бўйича:
«Учувчилар», «Қумариқ», «Чоштепа», «Жунариқ», «Авиашаҳарча», «Ноғойқўрғон» маҳаллаларида, Тошкент халқаро аэропорти, 4-сонли Автокорхона, Махсустранс корхонаси, Саъдий кўчасидаги нон ишлаб чиқариш цехи, 2–сонли шифохона, Транспорт прокуратураси ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати омборхонасида.

Миробод тумани бўйича:
«Қорасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракўл», «Тонг Юлдузи», «Иноқобод», «Темирйўлчилар», «Наврўз», «Олтинкўл», «Банокатий», «Заминобод», «Истиқлолобод», «Биродарлик», «Фурқат» маҳаллаларида, 4 ва 5 – сонли шаҳар туғуруқхона мажмуаларида.

Янгиҳаёт тумани бўйича:
«Янги Чоштепа», «Чоштепа» маҳаллаларида.

Яккасарой тумани бўйича:
Бобур кўчаси 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4 ,72, 74, 74б – сонликўп қаватли уйларда, Нукус кўчаси 2, 4, 6, 9, 57, 59 – сонли кўп қаватли уйларда, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 2г – сонли кўп қаватли уйда, «Тошшаҳаргазтаъминот» корхонаси, Тошкент иссиқлик электр маркази ҳамда туман ички ишлар бўлимида.

«Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг