Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ургутда Тожикистондан олиб ўтилган қарийб 1 кило героин топилди. Эгаси қидириляпти (видео)

Ургутда Тожикистондан олиб ўтилган қарийб 1 кило героин топилди. Эгаси қидириляпти (видео)

Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

Жумладан, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани Чеп қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида, номаълум шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан олиб келиниб, қолдириб кетилган 980 гр «героин» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда, Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган муқаддам судланган шахс таркибида «Прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 30 минг дона «Nervegesic» номли дори воситасини Қирғиз Республикасидан давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказган вақтида ушланди.

Бундай қонунбузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, унда 3 121 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистондан контрабанда йўли билан Косонсой тумани ҳудудига ўтказган вақтларида 1992 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди.Шунингдек, уларнинг 1988 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар жиноий шериклари ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг