Uzbekistan Airways парвозларини Эрон ва Ироқ осмонини айланиб ўтган ҳолда давом эттиряпти
Uzbekistan Airways фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мунтазам парвозларини 2024 йил 2 октябрдан бошлаб Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда амалга оширишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинган ва аниқ кўрсатмага қадар давом этади.
Таъкидланишича, авиакомпания парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент - Тель-Авив - Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни ҳам амалга оширишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 октябрь куни «Flynas» ва «Qeshm Air» Яқин Шарқдаги вазият сабаб Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter