Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмнинг 3 та туманига янги ҳокимлар келди

Хоразмнинг 3 та туманига янги ҳокимлар келди

Бугун, 1 апрел куни Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида Тупроққалъа, Қўшкўпир ва Боғот туманлари халқ депутатлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.

Уларда ташкилий масалалар кўрилиб, мазкур туманларга янги ҳокимлар номзоди илгари сурилди.

Унга кўра:

  • шу кунга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги  бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига;
  • шу кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Назаров Жаҳонгир Бахромович Боғот тумани ҳокими лавозимига;
  • бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч шаҳрига ҳам янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг