Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диетологлар қориндаги ёғни йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотларни маълум қилишди

Диетологлар қориндаги ёғни йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотларни маълум қилишди

Фото: «Mcx.gov.ru»

Британиялик диетологлар қориндаги ёғни йўқотишга ёрдам берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтишди, деб ёзади «The Daily Express» нашри.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, биринчи навбатда, таркибида оқсил кўп бўлган балиқ истеъмол қилиш керак. Хусусан, олимлар таомномага тунец балиғини қўшишни маслаҳат беришади. Чунки унинг таркибида бошқа балиқларга қараганда ёғ камроқ.

Экспертларнинг фикрича, таомномага киритиш керак бўлган яна бир маҳсулот бу тухум ҳисобланади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар нонушта пайтида тухум истеъмол қилган одамлар шунча калорияга эга углеводли нонушта истеъмол қилганларга қараганда 65% кўпроқ вазн йўқотишини кўрсатди. Диетологлар бу натижани товуқ тухумларининг тўқлик ҳиссини бериши ҳамда озиқ-овқатга бўлган интилишни камайтириши билан изоҳлашди.

Бундан ташқари, ошқозонида ортиқча килограммлардан халос бўлишни хоҳловчилар таомномасига қулупнай, малина ва черникани қўшишлари лозим. Ушбу резаворлар клетчатканинг ажойиб манбаи бўлиб, ҳазмни яхшилайди ва қорин шишишига қарши курашишга ёрдам беради.

Диетологлар, шунингдек, тарвузни тез-тез истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Унинг таркибида ликопин моддаси бўлиб, у организмнинг калорияларни ёқиш қобилиятини яхшилайдиган аминокислота — аргинин даражасини оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг