Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўзларни соғлом асровчи оддий маҳсулотлар: деярли ҳаммаси уйимизда бор

Кўзларни соғлом асровчи оддий маҳсулотлар: деярли ҳаммаси уйимизда бор

Кўзларнинг саломатлигига турли омиллар путур етказиши мумкин, шунинг учун ҳам вақтида кўрилган чора кейин даволагандан кўра яхшироқ. Масалан, соғлом турмуш тарзи, парҳез сингари энг оддий воситалар кўзларимизни авайлаб-асрашда жуда муҳим.

«Rebuild Your Vision» компанияси раҳбари Тайлер Соренсеннинг айрим тавсиялари эътиборга молик. Хусусан, у кўз учун муҳим озиқ маҳсулотларни санаб ўтди. Булар:

  • черника;
  • узум;
  • сабзи;
  • ёғли балиқ;
  • баргли яшил сабзавотлар;
  • ковул;
  • пиёз;
  • саримсоқпиёз;
  • тухум.

Булардан ташқари, мутахассиснинг айтишича, жисмоний фаоллик муҳим — у танада қон айланишини яхшилайди, кўзлар кўп толиқмаслиги учун суткасига етти соатдан ортиқ ухлаш ҳамда кўпроқ сув ичиш зарур. Соренсеннинг таъкидлашича, сув кун давомида кўзларни етарлича намлик билан таъминлаб, уларни чанг ва ғуборлардан халос қилишда кўмаклашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг