Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар хавфли касалликни парҳез ёрдамида даволаш самарадорлигини исботладилар

Олимлар хавфли касалликни парҳез ёрдамида даволаш самарадорлигини исботладилар

Фото: «Pixabay.com»

Британиялик олимлар саратон касаллигини даволашда қўшимча муолажа сифатида парҳезга амал қилишнинг муҳимлигини исботладилар. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Тадқиқотчилар организмда серин аминокислотаси бўлиши саратон ҳужайраларининг ўсишини таъминлашини аниқлашди. У гўшт, балиқ ва тухум таркибида бўлиб, деярли барча оқсилларни ҳосил қилишда иштирок этади. Сичқонлар устида ўтказилган тажриба натижаларига кўра, серин миқдори паст бўлган парҳез ўсманинг ўсишини секинлаштиради.

Aммо даволаш қийин бўлган ичак ва ошқозон ости бези саратонига чалинган 30 фоиз беморларнинг организмида мутация бўлади. У туфайли саратон ҳужайралари мустақил равишда серин ишлаб чиқаришнинг кўпайишига таъсир кўрсатади.

Тадқиқотчилар томонидан чоп этилган мақолада қайд этилишича, парҳезга амал қилиш шифокорлар ва тадқиқотчилар орасида узоқ вақтдан бери мунозарага сабаб бўлмоқда. Мутахассислар таомноманинг саратон касаллигига таъсирини англаб етиш нафақат касалликни даволашга, балки олдини олишга ёрдам беришидан умид қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг