Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» тавсиялари: Жазирама иссиқдан қандай ҳимояланиш мумкин?

«Ўзгидромет» тавсиялари: Жазирама иссиқдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Фото: «АиФ»

Кечадан юртимизда ёз чилласи бошланди. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати аҳолига ҳозирги жазирама иссиқдан қандай ҳимояланиш бўйича тавсияларини берди.

25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, «чилла» ёки «саратон» деб аталади, бу форс тилида «қирқ кун» деган маънони англатади. «Чилла» — Ўзбекистон иқлимининг ажралмас қисми.

Ёзда қизиган чўллар устида юқори ҳароратли ва намлиги кам бўлган тропик ҳаво массалари шаклланади, бу ёзнинг ўрталарида булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳавони белгилайди.

Одатда, ҳароратнинг энг юқори қийматлари аслида «чилла» даврига тўғри келади. Шундай қилиб, бу йил ҳам «чилла» нинг бошланиши жорий йилнинг биринчи иссиқ тўлқинларига тўғри келди.

25-29 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июн ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46° гача, Қизилқум чўлида 47° гача, республиканинг энг жанубида 48-49° гача кўтарилган.

Ўзбекистон аҳолисида қадимдан жазирама иссиқда ўзини тутиш маданияти шаклланган. Шунга қарамасдан, ёзнинг иссиқ кунларида баъзи асосий қоидаларни билиб қўйган зарар қилмайди.

Тавсиялар

Қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса, куннинг ўртасида. Агар бунинг имкони бўлмаса, танани ва бошни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.

Кўп суюқлик ичинг, музлатгичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.

Кўпроқ мева, сабзавотларни истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатларни итеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Совитиш мосламалари билан жиҳозланмаган дўконлардан маҳсулотларни харид қилманг — улар қуёшда қанча вақт бўлганини билмайсизку?..

Кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан-тўғри совуқ ҳаво оқими тагида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга «дастурланг».

Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.


Мавзуга оид: Иссиқ об-ҳаводан сақланиш учун фойдали тавсиялар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг