Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2021 йилнинг энг қиммат трансферлари эълон қилинди

2021 йилнинг энг қиммат трансферлари эълон қилинди

Фото: СФ

ФИФА бельгиялик футболчи Ромелу Лукакунинг «Интер» (Италия)дан «Челси» (Англия)га ўтишини 2021 йилнинг энг қиммат трансфери, деб эълон қилди.

Лукаку 2021 йилнинг августида «Челси» футболчисига айланганди. Трансфер қиймати €115 млн.ни ташкил этганди.

Иккинчи қиммат трансфер — Жейдон Санчонинг «Боруссия» (Дортмунд)дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши — €85 млн.

Учинчи ўринда — «Интер»дан «ПСЖ»га €60 млн.га ўтган Ашраф Ҳакимий.

ФИФА ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йил давомида жами 54 739 та трансфер амалга ошган, шундан 19 372 таси профессионал эркаклар ва аёллар футболида, 35 367 таси ҳаваскорлар футболида амалга ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг