Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Борис Жонсоннинг қарори

Борис Жонсоннинг қарори

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон омикрон-штамм тарқалиши муносабати билан жорий этилган Б режадан А режага қайтиш тўғрисида қарор чиқарди.

Қарорга кўра, мамлакатда 25 январдан бошлаб ковид-рухсатномалар, масофадан ишлаш, жамоат жойларида ниқоб тақиш талаб қилинмайди.

Ўз курсисини йўқотишдан чўчиган Жонсон популистик ваъдаларни қаторлаштириб ташлашини кутишганди. Хусусан, Даунинг-стритдаги ҳукумат қароргоҳида миллий локдаун чоғида байрам кечалари уюштирилгани (мунтазам ҳар жума «вино базмлари» ўтказилган, энг нозик жиҳати, шундай кечаларнинг иккитаси шаҳзода Филиппнинг дафн маросими арафасига тўғри келган) учун ўзини қандай оқлашига кўплар қизиққанди. Жонсон эса битта кечирим ва ҳамма учун эркинликларни туҳфа қилиш билан навбатдаги маротаба сувдан қуруқ чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг