Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ереван марказидаги гипермаркетлардан бирида портлаш содир бўлди (видео)

Ереван марказидаги гипермаркетлардан бирида портлаш содир бўлди (видео)

Арманистон пойтахти Еревандаги савдо марказида йирик портлаш рўй берди. Портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, жабрланганлар сони эса 20 кишига етган.

Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, воқеа жойида айни пайтда ёнғин-қутқарув гуруҳининг 6 та жамоаси иш олиб бормоқда. Портлашдан сўнг содир бўлган ёнғин 3-даражали деб топилган.

Воқеа содир бўлган ҳудудга яқин яшовчи маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг гувоҳлик беришича, дастлабки портлашдан сўнг ҳам яна бир портлаш кузатилган. «Новости-Армения»нинг берган маълумотига кўра, бу пиротехника воситалари сақланадиган омборхоналардан бири бўлган.

2021 йилнинг апрел ойида ҳам ушбу савдо марказида ёнғин келиб чиққан ва ёнғиннинг юмшоқ ўйинчоқлар ҳамда хўжалик моллари савдоси бўладиган дўконларда бошлангани аниқланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг