Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага эрталабдан барча «заправка»лар очилади

Эртага эрталабдан барча «заправка»лар очилади

Фото: «Xabar.uz»

Айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Бугун, эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режмида ишлай бошлади. Айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри пастлиги боис, ушбу вилоятлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.

«Автомобил ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тушунганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури – АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, эртага эрталабдан бошлаб республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг