Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Мўйноқдаги йирик ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди

ФВВ Мўйноқдаги йирик ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мўйноқ тумани Залиев кўлидаги қамишзорда юзага келган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берган.

Аниқланишича, кеча, 17 май куни соат 20:00да Мўйноқ тумани Залиев кўлидаги қамишзорда ёнғин бўлаётгани тўғрисида Мўйноқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Ёнғинга ёнғин қутқарув экипажлари соат 20:40да етиб бориб, 21:05да ёнғин бартараф этилган. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 30 км.ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида Залиев кўлида 0,5 гектар майдонда қамишзор ёнган. Айни вақтда ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг