Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпиони футбол билан хайрлашди

Жаҳон чемпиони футбол билан хайрлашди

Франциялик Рафаэл Варан (1993 йилда туғилган) футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Relevo хабар берди.

Варан «Реал» (Мадрид), «Манчестер Юнайтед» клублари ва Франция терма жамоасида тўп сурган. 2018 йилда терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

«Реал» сафида тўрт карра Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг