Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиловсиз коронавирус. Аҳоли орасида касаллик кескин кўпайди

Жиловсиз коронавирус. Аҳоли орасида касаллик кескин кўпайди

Фото: Xabar.uz

Шу йилнинг 4 июль куни мамлакатимизда 312 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 162 нафари Карантин муассасаларида, 142 нафари аҳоли орасида (шундан 105 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, 4 июль куни Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида аввалига 55 нафар, сўнгра яна 119 нафар бемор тузалиб, жами 174 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9708 нафар бемордан 6425 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3252 нафар бемордан 15 нафари оғир, 9 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 42 659 нафар, стационар карантинда эса 24 301 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг