Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коллеж ва техникумларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди.  Ўқишга кира олмаганларда ҳали имкон бор

Коллеж ва техникумларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди.  Ўқишга кира олмаганларда ҳали имкон бор

Фото: «Xabar.uz»

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2021/2022-ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларга, истисно тариқасида, имтиҳон топширган фанлар мажмуаси бир хил бўлган касб ёки мутахассисликларнинг вакант ўринларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг