Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Коронарейс»: «Air India» самолёти Ўзбекистон осмонидан бурилиб кетди

«Коронарейс»: «Air India» самолёти Ўзбекистон осмонидан бурилиб кетди

Фото: «Pixabay»

Ўзбекистон ҳаво кенгликларига етиб келган «Air India» авиакомпанияси самолёти ортига қайтиб кетди, чунки учувчиларнинг бирида COVID-19 аниқланган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Бортида йўловчиси бўлмаган «A320» самолёти «Ванде Бхарат» амалиёти (Ҳиндистон фуқароларини хориждан ватанга қайтариш) амалиёти доирасида Москвага учаётганди. Самолёт Ўзбекистон ҳаво кенгликларига етганида учувчилардан бирининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққани бизга маълум бўлди», — дейилади авиакомпания хабарида.

Самолётга дарҳол ортга қайтиш буюрилган. Экипажнинг барча аъзолари карантинга олинган. Ҳиндистонликларни олиб қайтиш учун Москвага бошқа самолёт учади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг