Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳкумни чиқаришни ваъда қилган «учар» қўлга олинди

Маҳкумни чиқаришни ваъда қилган «учар» қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда ИИВ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Қ.Р. манзил колониясида жазо ўтаётган А.нинг ишончига кириб, унинг жазо муддатини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали барвақт тугатиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг