Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё давлатлари озиқ-овқат нархини барқарорлаштиришмоқчи

Марказий Осиё давлатлари озиқ-овқат нархини барқарорлаштиришмоқчи

Марказий Осиё давлатлари минтақада озиқ-овқат нархлари ошиб кетишига қарши кескин чоралар кўриш кераклиги бўйича келишиб олишган.

Кеча, 20 май куни МДҲ давлатлари бош вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон (Абдулла Арипов), Озарбайжон (Али Асадов), Беларус (Роман Головченко), Қирғизистон (Оқилбек Жапаров), Қозоғистон (Алихон Смаилов), Россия (Михаил Мишустин), Тожикистон (Қоҳир Расулзода), шунингдек, Арманистон, Туркманистон ҳукумати вакиллари, МДҲ ижроқўми раиси Сергей Лебедев қатнашган.

Йиғилишда қозоқ бош вазири Алихон Смаилов дунёдаги инқирозий ҳолат озиқ-овқат нархларига таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтиб, бунга қарши кескин чоралар кўришни таклиф қилган.

Маълумотларга кўра, жаҳондаги озиқ-овқат нархлари ўтган йилги апрель ойидаги нархлардан 30 фоизга ошган.

Муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ хўжалиги бозорларидаги адолатсиз минтақавий рақобатни тушириб, давлатлараро бирлашма ёки қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун қўшма корхона тузиш таклиф қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг