Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво хусусида маълумот берилди

Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво хусусида маълумот берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганди.

1 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда.

Тиббий ниқоб, Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.

Антисептик гель; Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.

Маҳаллий ун биринчи нави; Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Қолипли нон; Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон; Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм.
Шакар; Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи; Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача.

Ҳўжалик совуни; Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм.

Тухум; Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.

Мол гўшти; Қорақалпоғистон республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшни ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.

Товуқ шўшти; Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм.
Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан.

Картошка; Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилотида 6500 сўм.

Пиёз; Сухондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 миг сўм.
Сабзи; Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача.

Саримсоқ пиёз; Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм, Тошкет вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг