Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Президентни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 27 январь куни Бишкекдаги «Ала-Арча» қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг