Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари машинаси ноқонуний тонировка қилингани маълум бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари машинаси ноқонуний тонировка қилингани маълум бўлди

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати.

Тармоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли «Trailblazer» автомобили қўпол равишда қоида бузгани тасвирлари эълон қилинди. 

Вилоят ҳокими ўринбосарига тегишли экани айтилган автомобил йўл ётиқ чизиғини босган ҳолда, светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғида ва ортга қайрилиб олиш қоидаларини четлаб ўтган ҳолда ҳаракатланган.

ЙҲХББ берган баёнотга кўра, автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги маълум бўлган.

Натижада ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Э.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126- , 128-, 128 прим 4-моддалари тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг