Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон – Тожикистон чегарасида отишма юз берди — ОАВ

Қирғизистон – Тожикистон чегарасида отишма юз берди — ОАВ

Фото: «24.kg»

Қирғизистон – Тожикистон чегарасида, Торт-Кочо манзилида ҳар икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида отишма бошланди. Бу ҳақда «24.kg» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Манбага кўра, бугун соат 18:15 да тожик ҳарбийлари Боткен туманидан ўтувчи Ўш – Исфана йўлининг Торт-Кочо манзилидаги қисмини бир томонлама ёпиб қўйишган.

Ҳодиса жойига Боткен чегара отряди бошлиғи, полковник Рустам Миршокиров (Тожикистон) ва Чегара хизмати бошқармаси бошлиғи, полковник Қиялбек Толонбаев (Қирғизистон) етиб боришган.

Чегаранинг ушбу қисмига ташланган ҳарбий бўлинмалар кучайтирилган тартибга ўтказилгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг