Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда «Ideaton» стартап ғоялар танлови ўтказилди

Қорақалпоғистонда «Ideaton» стартап ғоялар танлови ўтказилди

Қорақалпоғистонда «Ideaton» стартап ғоялар танлови бўлиб ўтди. Танловда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, ТAТУ Нукус филиали, IT-Парк Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва ёшлар иштирок этди.

Танлов иштирокчилари икки кун давомида лойиҳалар ечими устида иш олиб бордилар.

Танловда Олий таълим муассасаларидан 40 та жамоа, 150 дан ортиқ ёшлар қатнашди ва ўзларининг бор билим ва тажрибасини ҳайъат аъзоларига тақдим этди.

Танлов якунида фаоллик кўрсатган ва ғолибликни қўлга киритган лойиҳалар тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг