Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурилиш вазирлиги фаолиятига «Шаффоф қурилиш» тизими жорий этилади

Қурилиш вазирлиги фаолиятига «Шаффоф қурилиш» тизими жорий этилади

Фото:«Xabar.uz»

Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Қарорга мувофиқ, Қурилиш вазирлиги фаолиятига «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими жорий этилади.

Ушбу тизим 2020 йил 1 июнга қадар Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ишга туширилади.

2021 йил 1 январга қадар эса мазкур тизимнинг республика бўйича реал вақт режимида ишлаши таъминланади.

Шунингдек, 2020 йил 1 мартгача «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал) тест режимида ишга туширилади.

Шу билан бирга, қарор билан Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари, қурилиш соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш бўйича комиссия ташкил этилди.

Комиссия коррупцияга қарши чораларни кучайтиришга оид «ижро этилиши юзасидан назорат» (compliance control) тизимини таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг