Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайлов қонунчилиги бузилгани аниқланди

Сайлов қонунчилиги бузилгани аниқланди

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, бир қанча оилавий (бир кишининг ўрнига оиладан бир киши) овоз бериш ҳолати кузатилган. Бу бўйича маълумотлар прокуратура органларига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайловчиларга мурожаат билан чиқди:

«Ҳурматли сайловчилар!

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов куни ўтказилган мониторинг натижалари баъзи сайлов участкаларида «оилавий» овоз бериш ҳолатлари қайд этилганини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, кўрилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан ушбу салбий амалиётдан ҳали-ҳануз тўлақонли воз кеча олмаганимизни кўрсатмоқда.

Шунинг учун барча фуқаролардан «Бир сайловчи – бир овоз» тамойилига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраб қоламиз.

Марказий сайлов комиссияси келгусидаги фаолиятида ҳам Ўзбекистон сайлов амалимётида «оилавий овоз бериш» каби салбий жиҳатларни батамом йўқ қилиш юзасидан тизимли чоралар кўришни давом эттиради, албатта.

Шунингдек, бир сайловчи томонидан икки ёки ундан ортиқ сайлов бюллетенларини сайлов қутисига ташлаб юбориш каби айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларга ҳам Марказий сайлов комиссиясининг эътибори қаратилди.

Зудлик билан бундай ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура идораларига мурожаат қилинди.

Сайлов натижаларини қалбакилаштиришга қарши курашишнинг энг самарали йўли бу – жамоатчилик назоратидир».

Маълумот ўрнида, 17:00 га қадар мамлакатимиздаги жами сайловчиларнинг 71,8 фоизи овоз берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг