Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест имтиҳонлари бу йил ҳам очиқ ҳавода бўладими?

Тест имтиҳонлари бу йил ҳам очиқ ҳавода бўладими?

Фото: Xabar.uz

Давлат тест маркази ахборот хизматининг Xabar.uz’га маълум қилишича, бу эпидемиологик вазиятга боғлиқ, ҳозирча аниқ эмас.

ДТМнинг маълум қилишича, тест синовларини ўтказиш учун бинолар рўйхати 2 хил вариантда шакллантирилган. Агар пандемия вазияти бўлмаса, катта сиғимдаги анъанавий 99 та бинода имтиҳон ўтади. Агар пандемия бўлса, 53 та стадион ва хиёбонда тест бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши сабабли ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ майдонларда, стадионлар ва хиёбонларда ўтказилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг