Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Темир дафтар» бўйича 25 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилди

Тошкентда «Темир дафтар» бўйича 25 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилди

Фото: «Xs.uz»

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 29 июль куни чиқарган фармойишига асосан, ҳудудларни комплекс ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига икки кун муддат ичида мазкур фармойишнинг иловасига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон «Саховат ва кўмак» фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдамни тарқатишни таъминлаш вазифаси юклатилганди», — дейди Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига 25 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағ 30 ва 31 июль кунлари рўйхатга киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга тарқатилди.

Тошкент шаҳрида «Темир дафтар»га 20 841 та оила киритилган.

Баъзи фуқаролар моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёлларга боришган. Аслида, Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котибининг сўзларига кўра, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар махсус «Темир дафтар»га киритилган. Мазкур рўйхатнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Саховат Аргос» электрон тизими шакллантирилган. Ажратилган моддий ёрдам пули ана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга тарқатилган.

Тошкент шаҳрида «Темир дафтар»га 20 841 та оила киритилган. Лекин бу доимий рўйхат эмас. Албатта, у янгиланиб турилади. Бу борада туман раҳбарларига тегишли топшириқ берилган. Айниқса, ҳозир карантин чекловлари кучайтирилган пайтда кўпчилик ишидан айрилиб, маблағсиз қолди. Улар ҳам рўйхатга киритиладиган бўлса, Ўзбекистон «Саховат ва кўмак» фонди орқали ёрдам кўрсатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг