Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турин политехника университети олдидаги жанжалда бир талаба вафот этди

Турин политехника университети олдидаги жанжалда бир талаба вафот этди

Интернет тармоғида 18 ёшли талабанинг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.

Маълум бўлишича, 25 ноябр куни Турин политехника университетининг дарвозаси ёнида бир нечта ёш йигитлар учрашишган. Келишмовчилик натижасида 18 ёшли A.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (Турин политехника университети талабаси) юзига мушт билан урган.

Зарба натижасида Ш.Р. ерга йиқилган ва етган шикастлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг