Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир янги техникумни шахсан бориб кўрди

Вазир янги техникумни шахсан бориб кўрди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Андижон вилоятидаги хизмат сафари доирасида, Андижон ахборот технологиялари техникуми билан танишди.

Аввал хабар берганимиздек, Андижон туманидаги Машинасозлик техникуми негизида “Андижон ахборот технологиялари техникуми” ташкил этилган эди.

Вилоятдаги IТ-техникумнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилинди, ҳудудларини ободонлаштириш ишлари якунига етказилди, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар натижасида 150 ўринли ётоқхона ташкил этилиб қайта жиҳозланди ва фойдаланишга топширилишга тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 2 та компютер синф хоналари замонавий кўринишга келтирилиб, 40 та моноблок жамланмаси ва мебеллар билан таъминланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналиши бўйича ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш учун ташкил этилган техникумга 2021/2022 ўқув йилида талабаларни қабул қилиш бўйича 540 та квота ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг