Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразм вилояти ҳокими Андижондан Мўйноққа пиёда йўлга чиққан Соҳиб Ражабов билан учрашди

Хоразм вилояти ҳокими Андижондан Мўйноққа пиёда йўлга чиққан Соҳиб Ражабов билан учрашди

Ижтимоий тармоқларда Соҳиб Ражабов Андижондан Мўйноққа пиёда йўлга чиққани ҳақида кўп ёзилмоқда. Унинг мамлакатимиз бўйлаб ўз саёҳатини бошланганига 100 кундан ошди. 10 октябрь куни Урганч шаҳрига етиб келган сайёҳ билан Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрмонов учрашди. Ҳоким С.Ражабовнинг Хивага сафарида ҳамроҳлик қилди.

Соҳиб Ражабов 10-11 октябрь кунлари Хива шаҳрида, 12-октябрь куни «Хива қоракўл» экотуристик объекти,  кейинги икки кун давомида  Қўшқўпир ва Гурлан туманлари бўйлаб ўз саёҳатини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль санасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига (2200 км масофа) пиёда йўлга чиққан С.Ражабов саёҳат давомида олган тассуротларини бошқалар билан баҳам кўриш мақсадида ўзининг телеграм мессенжеридаги «Пешком по Узбекистану» (BezGosUzb) каналига барча сурат ва видеоларни жойлаб боради.

Э.Бахт

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг