Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Yandex.Taxi сервиси Фарғона ва Марғилонда ишга тушурилди

Yandex.Taxi сервиси Фарғона ва Марғилонда ишга тушурилди

Кеча, 19 сентябдан Yandex.Taxi Фарғона ва Марғилон шаҳарларида иш бошлади.

Таксига буюртма бериш учун, иловани юклаб олиш, уни очиш ва қаерга бориш кераклигини кўрсатиш керак. Геолокация ёқилганда сервиснинг ўзи фойдаланувчи қаерда турганини аниқлайди ва энг тез етиб келадиган ҳайдовчини топади.

Йўл ҳақи 2000 сўмдан бошланади. Масалан, аэропортдан «Остров сокровищ» ресторанигача сафар тахминан 3300 сўм, Сайилгоҳ кўчасидаги «Макро» супермаркетидан Марғилон озиқ-овқат бозоригача — 7000 сўм атрофида бўлади.

«Биз машинага буюртма бериш нафақат пойтахтда мавжуд ва қулай бўлишини хоҳлаймиз. Фарғона ва Марғилон аҳолиси бизнинг иловамиз ёрдамида буюртма бериш жараёнини тўлиқ назорат қилишлари ва ҳайдовчи йўловчини олиш жойига келаётганини ҳамда у ҳозир қаерда эканлигини кўришлари мумкин бўлади», — дейди Yandex.Taxiнинг Ўрта Осиё бозорларини ривожлантириш бўйича ижрочи директори Тамирлан Шапиев.

Yandex.Taxiда Фарғона ва Марғилонда ҳам, бошқа шаҳарларда бўлгани каби, ўзининг ҳайдовчилари ва машиналари бўлмайди. Компания маҳаллий йўловчи ташувчилар билан ҳамкорлик қилади.

Иловада туну-кун ишлайдиган онлайн қўллаб-қувватлаш хизмати бор. Агар фойдаланувчининг сафардан кўнгли тўлмаган бўлса, машинада нарсаларини унутиб қолдирган бўлса ёки савол беришни хоҳласа — у илова орқали қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланиши мумкин ва у унга тезда ёрдам беришади.

Yandex.Taxi ўзининг технологияларидан фойдаланади: хариталар, йўналишларни тузиш, навигация, буюртмаларни тақсимловчи ақлли тизим. Айнан технологиялар сафарларни фойдаланувчилар учун оммабопроқ қилишга ва шу билан бирга ҳайдовчиларни муносиб даромад билан таъминлашга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Yandex.Taxi 2018 йилнинг апрел ойида ишга туширилган. iOS ва Android учун бепул илова, ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг