Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зироат Мирзиёева IT-оромгоҳга борди

Зироат Мирзиёева IT-оромгоҳга борди

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Андижон вилоятига ташриф давомида «Замин Education» лойиҳаси доирасида ташкил этилган инклюзив IT-оромгоҳ иштирокчилари билан учрашган.

Беш кун давомида катта синф ўқувчилари таълим, мулоқот ва ижод салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қиладиган тўсиқларсиз инклюзив муҳитда дастурлаш ва робототехникани ўргандилар, компьютер иловаларини яратиш кўникмаларини ўзлаштирганлар.

Оромгоҳ навбати якунига етгани муносабати билан ўтказилган тадбирда болалар учун яна бир хушхабар — www.zamineducation.uz IT-платформасидаги ресурслар контенти янада кенгайгани эълон қилинган. Бу ахборот технологияларини чуқурроқ ўрганиш ҳамда соҳадаги замонавий профессионал талабларга жавоб берадиган мутахассис бўлиб етишишга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг