Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов Ереванда Эрон вице-президенти билан учрашди

Абдулла Арипов Ереванда Эрон вице-президенти билан учрашди

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида иштирок этиш учун Ереванга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш сўнггида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлари режаси имзоланди.

Ереванга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Давлатларимиз раҳбарлари томонидан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг