Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди
Ботир Қудратхўжаев мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди. У Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Бундан илгарироқ Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шуҳрат Ғайратжанович Холмуҳамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter