Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мухбирларга ташланган ҳоким ўринбосари ишдан кетмаган

Мухбирларга ташланган ҳоким ўринбосари ишдан кетмаган

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ўз хоҳишига кўра ишдан кетгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди. Буни Xabar.uz манбаси тасдиқлади.

Ҳоким ўринбосари ишдан кетгани ҳақидаги хабарни яқинда ишга тушган Togri.uz сайти тарқатган.

Кеча Бош прокуратура Абдурасул Ваҳобовнинг журналистларга ташланишини «касб этикасига тўлиқ мос» деб топиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этган эди.

Олмазор туман ҳокими ўринбосари 14 август куни «Kun.uz» ходимларига таҳдид қилганди. Эртаси куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик катта пора таклиф этганини айтган эди.

Мазкур ҳолат кўпчиликни бефарқ қолдирмаганди. Янги қирралари очилган ҳокимнинг бу қилмишини Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўрганаётган эди.

Депутат Расул Кушербоев журналистларга қўпол муносабатда бўлгани учун лавозимини тарк этиши кераклигини айтганди.

Бош прокуратура ҳам аввалига воқеани назоратга олиб турганини ёзганди, аммо кейинчалик жим бўлиб кетди ва «ўзимиз маълум қиламиз», дейишдан нарига ўтмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг