Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик битими имзоланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик битими имзоланди

Кеча, 1 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Пак Чин билан учрашди.

Учрашув давомида ҳукуматлар ўртасида иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик тўғрисида битими имзоланган.

Шунингдек, Жанубий Корея делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида парламент, қишлоқ хўжалиги, фитосанитария, ўрмончилик ва ақлли технологиялар соҳасида алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар ҳам имзоланган.

«Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин билан мазмунли учрашув ўтказдик. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш, фаол ишбилармонлик алоқалари учун замин яратиш, “Корея Республикаси + Марказий Осиё” мулоқотини бойитиш, тинчлик ва хавфсизлик, билим ва технологиялар алмашинуви каби масалалар кун тартибимиздан жой олди», – дея ёзган Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг