Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давом этади. Бугун, 29 январь куни Президент Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари уламолар билан суҳбатда буюк аллома асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятли экани, уларни нашр қилиб, мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур зиёратгоҳда Қуръони каримнинг асл қўлёзма нусхаси сақланмоқда. Бу китоб қадимги Самарқанд қоғозига битилган, хаттотлик элементлари билан безатилган. Шавкат Мирзиёев бундай китоблар халқимизнинг бебаҳо мероси экани, уларни асраб-авайлаш кераклигини қайд этди.

Маълумот учун, ХI асрда яшаган Абу Муин Насафий ақида илмининг буюк намоёндаларидан бири. Абу Мансур Мотуридий асос солган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ислом дини софлигини сақлаш, ақидапарастликка қарши курашишга қаратилган кўплаб илмий асарлар ёзган. Қарши тумани Қовчин қишлоғида дафн этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг