Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев нефть-газ масаласида йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев нефть-газ масаласида йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 май куни нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказган.

Йиғилишда давлат раҳбари нефть-газ соҳасини трансформация қилиш масаласига эътибор қаратиб, бу жараённи жадаллаштиришни айтган. Халқаро консультантларни жалб қилиб, стратегик ёндашувларни белгилаб олиш, нефть-газ соҳасида ҳисоб-китоб механизмлари шаффофлигини таъминлаш вазифасини қўйган.

Шунингдек, корхонани молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш орқали харажатларни қисқартириш, бошқарув тизимини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Президент тармоқ раҳбарларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берган.

Табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ ишга тушириб, йўқотишларни бартараф этиш чоралари белгиланган. Ресурсларни ҳозирдан тежаш, муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг